Эътиборингизга ҳавола этмоқчи бўлган инсон, ушбу ажойиб услуб муаллифи Мирзакарим Санақулович Норбеков – руҳшунослик фанлари доктори, педагогика фанлари доктори, тиббиёт фалсафаси бўйича докторлик унвони соҳиби, профессор. Россия ҳамда қатор хорижий давлатлар академияларининг ҳақиқий ва мухбир аъзоси. Ўзбекистондаги Турон Фанлар Акедемияси азоси. “Инсон” институтининг асосчиси ва президенти “Сам чон до” бўйича ва “Кёкусинкай” бўйича қора белбоғ соҳиби (3 дан).
Кўп миллионли китобсевар дўстлвримиз Мирзакарим Санақуловни жаҳон бестселлерига айланган бир неча китоблар муаллифи сифатида яхши танишади.
Бугунги кунга келиб, миллиондан ортиқ инсонларга соғлом ҳаёт қувончини қайтариб берган шундай ғаройиб ўқув-соғломлаштириш услуби муаллифининг ўзи ҳам бир пайтлари 1-гуруҳ ногирони бўлганига инсонни ҳатто ишонгиси ҳам келмайди. Айни навқирон йигит пайтида шифокорлар Мирзакаримни касалини чорасиз, умид йўқ деб топишди. Лекин у хасталикни енгишга эриша олди. Эндиликда бу кучли инсон бошқаларга, хасталикдан чиқиб олиш ва соғлом бўлиш йўлларини ўргатмоқда.
5,000,000млн ортиқ инсонлар аллақачон ўз саломатликларини тиклаб олишди. “Тиббиётнинг барча китобларида сизнинг хасталигингиз бедаво деб ёзилган бўлиши мумкин, лекин бу ҳаётда сизни ушлаб туришга арзигулик нимадир бўлса – сиз муваффақиятга маҳкумсиз” – дейди академик Мирзакарим Норбеков.
М.С.Норбеков жуда кўплаб соҳаларда мутахассис бўлибгина қолмай катта ютуқларга ҳам эришди. Бизнес билан шуғулланиб бу соҳада ҳам у мультимиллионер даражасига эриша олди, бу ҳолатнинг қувончу ғамларини татиб кўрди, моддий бойлик ортидан қувишдан тўхташ учун ўзида куч топа олди ва бутун кучини маънавий изланишга йўналтириш учун онгли равишда моддий бойликдан воз кеча олди.
Мирзакарим Санақуловичнинг йигирма тўрт йўналиш бўйича шогирдлари бор. Битта инсоннинг ортидан ҳаётнинг турли соҳаси ва йўналиши бўйича кўп минг сонли издошлари бўлишига ишониш қийин. Спортда, бизнесда, ўқитувчилик, психологияда, тиббиётда, деворий ўймакорлик, мусиқа, кинода, эстрадада, ёзувчиликда ва бошқа соҳаларда.
Бу инсон туфайли миллионлаб инсонлар нафақат ўз соғликларини тиклабгина қолмай ўзларига бўлган ишончлари ортди. Норбеков мураббий сифатида ҳам спортнинг турли йўналишларида ўнлаб чемпионларни тарбиялаб етиштирди. Минглаб инсонларга бизнесга йўл кўрсатди. Ҳозирда ўз соҳасида муваффақиятга эришганлари ўзларининг миллионерлар клубини ташкил этишган ва уларнинг қатори кундан-кунга кенгайиб бормоқда. Яна шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки Мизакарим Санақулович Норбеков кўплаб жаҳон миқёсидаги инсонларнинг маслаҳатчиси! Бу муваффақиятларнинг сири оддий... Мирзакарим Санақулович Норбеков – ғалабага эришиш санъати бўйича мутахассис. Ундаги энг муҳим истеъдод – бу инсон табиатининг билимдони эканлиги ва инсонларни, ҳаётни сева олиш қобилияти! Бу ғайриоддий инсон бошқаларда ҳам ўзидаги каби ҳаётни севувчанлик, чексиз истеъдод эгаси бўлиш, ёш боладек қизиқувчан, саркардадек мард, кучли, олдинга интилувчан, устоздек ҳар томонлама билимли, хотиржам, сабр-тоқатли бўлиш истагини уйғотади.