Касаллик олдидаги қўрқувни қандай енгиш керак

2019-02-14 17:30 730 1

Ҳар қандай касаллик инсонга кўплаб азоб ва нохушликлар келтиради, инсонни имкониятларини чеклаб қўяди, ва уни жамиятнинг тўлақонли бўлмаган аъзосига айлантиради. Лекин баъзида оғир касалликка чалинган инсонларни учратганингизда, уларнинг касаллиги ҳақида ҳатто тахмин ҳам қилмайсиз. Чунки улар қувноқ, хушчақчақ, фаол ҳаёт кечириб, ундан тўлиқ баҳраманд бўлиб яшашмоқда. Уларнинг касаллик олдидаги устунликлари нимада? Кўп ҳолларда ҳаёт сифатига касаллик эмас, унга бўлган муносабат таъсир қилади. Бу ерда касаллик олдидаги қўрқув асосий ролга эга. Унинг доимий равишдаги босими хаста одамни касалликнинг оғриғидан кўра кўпроқ азобланишига олиб келади. Инсон доим салбий натижани кутиш кайфиятида яшайди, у ёмонликни кутади, ҳаракат қилишдан қўрқади, бир жойда туришдан қўрқади, яшашдан қўрқади. Касаллик олдидаги қўрқувни енгиш мумкинми ва уни қандай енгиш мумкин?

Касаллик олдидаги қўрқувни қандай қилиб енгиш мумкин?

Қўқрувни енгиш учун ҳар қандай вазиятда ҳам, шу жумладан касалликда ҳам вазиятни англаб етиш, турли ролларни бир неча вариантдаги кўринишида бой бериш орқали енгиб ўтиш мумкин. Ижобий якунга эга бўлган эпилогда эса ғалаба дунёга келади. Кўпинча айнан касаллик олдидаги қўрқув хасталикдан фориғ бўлиш йўлидаги ғовнинг асосий сабабчиси бўлади, агар уни қандай енгишни билсангиз вазиятни ижобий натижа билан ҳал қилиш мумкин.

Қўрқув ҳам худди ҳиссиётлар сингари кўп ҳолларда узоқ болалик пайтидан ўрнашиб олган бўлади. У умр бўйи инсоннинг ичида унинг  ўзи ҳам англамаган ҳолда, ўзига янги нишон излаганча яшаши мумкин. Қўрқув бошқа қадоқни ичига беркиниб олган кўринишида, ўз-ўзидан касаллик келиб чиқишига сабабчи бўлиши мумкин. Қўрқувни сабабини ва ўчоғини англаб  етиш устида ишлаш, инсонга уларни енгиб ўтишга, жисмоний ва эмоционал саломатлигини тиклашга ёрдам беради.

Қўрқувни енгишда қандай қўлланмалар ва усуллар ёрдам беради?

Қўрқувни енгиб, касалликни бартараф этишга эришишни хоҳловчилар учун махсус “Биринчи соғломлаштириш курслари” мавжуд. Соғломлаштириш курслари тингловчиларни  атроф оламни реал баҳолай олишга ва шу берилган баҳога муносиб равишда ўзининг муносабатини ўзгартиришга, организмдаги захира кучларни очишга, соғайиш йўлига олиб келувчи ўз-ўзини созлаш ва ўз-ўзини тиклаш механизмини ишга туширишга ўргатади.

Курс машғулотлари давомида ўқитувчилар эмоциялар орасидаги энг оптимал балансга ва организмнинг максимал назоратига эришишга, ички аъзолардаги регенерациялашув жараёнини ишга тушириб юборишга, бутун организмнинг умумий тонусига таъсир этиш, ўзини соғлом, тетик ва хушчақчақ ҳис этишни ўрганишларига ёрдам беришади.  

1 изохлар

1.Komilov F

Феврал 14, 2019  17:33

qiziqarli maqola



Изох қолдириш


Copyright © Norbekov.uz 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт яратувчиси Usayt