Қалб жароҳати ва аёллар саломатлиги

2019-02-14 17:44 1374 0

Бу мақолани иккита сабаб туфайли дилда қаттиқ ҳаяжон билан ёзяпман. Биринчидан – чунки аёл кишини хафа қилиш, дилини оғритиш жуда осон, ҳатто шунчаки айтилган бир оғиз сўз ҳам уни қалбини тилка-пора қилиши мумкин. Иккинчидан – мени ўзим ҳам аёлман, ва бундай ҳолатлар ҳақида нафақат эшитганман, бу ҳолат менинг ўзимга ҳам жуда яхши таниш. Мен ҳар бир сўзни диққат билан ишлатишга ҳаракат қиляпман, чунки аёллардаги эмоционал ҳолат унинг соғлиғига, муносабатларига ва бутун ҳаётига қандай таъсир этишини ҳар бирингизга етказишни жуда истардим.

Бировлардан тез-тез хафа бўлиб турасизми? Ўзларининг ҳатти-ҳаракатлари билан сизни хафа қилиб, дилингизни оғритиб қўйганларни хотирангизда қанчалик узоқ вақт сақлаб юрасиз? Қайси воқеалар ҳеч хаёлингиздан кетмаяпти, чунки бу воқеа сизни дилингизни оғритиб, сизга жуда оғир таъсир қилган эди? ... Аёл қалби оғриганда, йиғлаганда, азобланганда, қийналганда, шундай оғир юкни нозик елкасига ортиб олар экан, ўз соғлигига қандай зарар келтираётганини ҳатто тасаввур ҳам қила олмайди.

Бизнинг курсларимизга келган аёлларнинг 100 тадан 99 тасида аёллар касаллиги билан боғлиқ муаммоларнинг пайдо бўлишига асосий сабаб, бу уларнинг эркакдан қаттиқ дили ранжиганининг оқибатидир. Бу эркакнинг у аёлга ким эканлигининг аҳамияти йўқ. Бу эҳтимол болалик давридан қолган, дадасига нисбатан бўлган қаттиқ ранжишдир, агар бу ҳолатдаги ўтмишни онгли равишда қабул қилиб кечириб юборилмаса, одатда бундай қалб жароҳати аёлларнинг онг остида умрбод сақланиб қолади.

Эҳтимол бу ўзининг ака-укаларига нисбатан бўлган ранжишдир, ўғилларига, дўстларига, ҳамкасбларига нисбатан бўлган ранжу-аламдир. Лекин кўпинча аёллар  эрларидан ёки севимли кишисидан қаттиқ хафа бўлиб қолишади, чунки доим улардан ҳар  нарсада ва доим ўзига хос муносабатни ва ҳатти-ҳаракатни кутишади. Мобода эркак у кутгандек йўл тутмаса, аёл кишида дарҳол эркакка нисбатан бўлган ички зиддият, диққинафаслик кўринишидаги  ранжиш, хафалик пайдо бўлади.

Азиз аёллар, мен мутлақо эркакларни ёнини олишга ҳаракат қилаётганим йўқ. Биргина сизга етказмоқчи бўлганим, аёллар ва эркаклар психологиясини ўрганаётган кўпчилик мутахассислар, инсониятнинг эркак ва аёл психологияси худди турли сайёралардек бир-биридан фарқ қилади,  биттаси учун хос бўлгани бошқаси учун мутлақо тушунарсиз бўлиши мумкин деган фикрларини тасдиқлайман.

Кўпинча эркаклар маълум бир ишни амалга оширар экан, аслида унинг бу ҳатти-ҳаракати севгилисига қандай таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида мутлақо ёмон шубҳага бормайди.

Лекин ҳозир гап умуман эркаклар ҳақида эмас,  аёлнинг ўзига ва унинг  ўзининг соғлигига нисбатан бўлган муносабати ҳақида боряпти.  Сизнинг кўзёшларингиз ва кўнгил қолди кайфиятингиз – бу ҳали фожианинг фақат ярми. Олдиндан билиб  бўлмайдиган энг хавфли томони, бу кайфиятнинг аёл организмида қандай асорат қолдириши мумкинлигида.

Ўйлаб кўринг, эркакдан қаттиқ ранжиганингизда ким кўпроқ бундан азобланади? Кимни қон босими кўтарилади, мигрен, уйқусизлик, ошқозон яраси пайдо бўлади, қалқонсимон без фаолияти издан чиқади, миома, фибромиома, мастопатия ёки ундан ҳам бадтари ўсимта пайдо бўлади. Булар кимда пайдо бўлади, эркакдами ёки сиздами? Бу хафа қилганнинг муаммосими ёки сизнинг муаммоингизми?

Курсларимиздан бирида ўғли билан бир хонали уйда яшаб, баъзи бир сабабларга кўра 5 йилдан буён бир-бири билан умуман гаплашмай қўйган бир аёл шуғулланаётган эди. Тасаввур қилингга, бир том остида яшаб беш йилдан буён жим юриб, сукунатда яшаш! Унинг соғлиги борасидаги масала ҳам жуда чатоқ аҳволда эди.

Нима деб ўйлайсиз, бу аёлдаги соғайиш жараёни қачон бошланди? Қачонки у ўғлини онгли  тарзда ва чин дилдан кечира олганидан кейин! Ярашиш кечасини тасвирлаб берар экан аёл бахтиёрлигидан йиғларди, бироз фурсатдан кейин эса соғлиқ борасидаги ҳайратланарли натижалар билан ўртоқлашди.

Шу тариқа менинг гўзал ва латофатли ўқувчиларим, КЕЧИРИШ машқи ёрдамида сиз хоҳлаган касалликни, ташҳиз қанчалик қўрқинчли эшитилишидан қатъий назар, сиз уларни сабабларини  бартараф этишингиз мумкин, ҳеч бир дори ёрдам беролмаган организмингизни даволашингиз мумкин. Ранж-аламлардан халос бўлар экансиз, сизни танангизни ич-ичидан емириб ётган улкан юкни ташлаб юборгандек бўласиз. 

0 изохлар



Изох қолдириш


Copyright © Norbekov.uz 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт яратувчиси Usayt