Оиладаги муҳаббат ҳақида: бу нима ва уни қандай cақлаб қолиш мумкин

2019-02-15 07:39 767 0

Оиладаги чин муҳаббат – бу нафақат ҳиссиёт, бу инсондаги севиш, маъсулият, мажбуриятни ўз гарданига олиб, ўзга инсонни қабул қилиши  ва у билан биргаликда машаққат ва ғамхўрликни баҳам кўриш қарорини қабул қилган инсоннинг иродасидир. Оиладаги муносабат – кўп қиррали мажбурият, чунки бу муносабат фақат битта инсон билангина ўрнатилмайди, жуда кўпчилик билан: фарзандлар, ота-оналар, эр-хотин...

Энг асосийси –  ҳурмат

Оила қуришдек шундай маъсулиятли қадамни ташлашга туртки бўлган ҳис-туйғулар, вақт ўтиши билан бошқача шакл-шамойилда намоён бўла бошлайди. Эҳтирос ўрнига эндиликда бир-бирини яқиндан тушуниш, ўзаро ҳурмат ва ёш ота-оналар учун жуда муҳим бўлган хушмуомала, мулойим муносабат келади.

Демак, оиладаги муҳаббат нима?  Бу мажбурият, оила аъзоларининг қувонч ва роҳат келтирувчи ҳар кунги меҳнати.  Бу умум байрам – ғазабга, гина-аламга, ёлғонга, зўравонликка ўрин бўлмаган ҳамжиҳатлик байрами,  ҳар ким ўзини керакли ва ҳимояланган эканлигини  ҳис қилувчи бахт.  Оиладаги муҳаббат – бу ҳеч ким вайрон қила олмайдиган қаъла, қалқон.   

Айнан ҳурмат ва бир-бирини тушуниш асосига қурилган мустаҳкам оила ўсиб келаётган ёш авлод учун ўрнак бўла олади. Тинч-тотув ва ўзаро ҳурмат ҳукм сурган муҳитда ўсиб улғайган фарзандлар одатда истеъдодли ва муваффақиятли инсонлар бўлиб етишади. Улар бунёдкорлик, меҳр-муҳаббат қуввати билан тўлиб тошган бўлишади. Ота-оналари билан ўзаро муносабатлари ҳам бир-бирига бўлган ишонч ва муҳаббат асосига қурилган бўлади. Келгусида эса қабул қилиб олган бу тажрибаларини улар ҳаёт йўлларида фарзандларига табаррук оилавий ёдгорлик сифатида узатадилар.  

Тайёр рецепт мавжуд эмас

Жуда кўпчилик ўзига одатда оиладаги муҳаббат нима ва уни қандай қилиб бир умр сақлаб қолиш мумкин деган саволни беришади. Авваламбор шуни тушуниб олиш  муҳим, бу одатдаги экранларимиз  орқали ёрқин эҳтиросли саҳналар орқали бизга оила айнан шундай бўлиши керак дегандек намойиш этиладиган ҳиссиётлар эмас. Бу энг ижобий қирраларнинг уйғунлашуви, бир-бирининг талаб-истакларига, унинг ожизликлари ва қўрқувига нисбатан бўлган энг жиддий муносабатидир. Мулойим, хушмуомалалик ва ёқимли ҳаяжон – бу оила қурган  дастлабки йиллардаги  кўр-кўрона севгига нисбатан анча мураккаб ҳиссиётлардир.

Инсон “оиладаги муҳаббат” тўғрисида қанча кўп адабиёт ўқиган тақдирда ҳам барибир ҳамма учун тўғри келадиган аниқ рецептга эга бўла олмайди,  чунки бундай йўриқнома бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Ҳар ким маъсулият ҳисси, яқинлик ва ишонч даражасини ўзи белгилайди.

Агар инсон ҳаётида муҳаббатини учратиб, уни тарбиялашга, сақлаб қола олишга эришган бўлса, демак у бу ҳаётда бекорга яшамаган. Демак тер тўкиб ҳамкорликда қурилган қалъа ҳар қандай ишғолга чидаб беради, ўзаро бир-бирини тушуниш қалқони эса сизни ҳар қандай балолардан ҳимоя қилади.

Ҳар бир инсон бахтли бўлишга ҳаққи бор ва уни яратиш учун муҳим бўлган барча нарсага эга. Бу бебаҳо неъматни ҳимоя қилиш ва сақлаб қолиш – энг мураккаби, лекин уддасидан чиқса бўладиган вазифа. Севиш ва севилиш истаги, бахтли бўлиш ва бошқаларни бахтли қила олиш инсонни руҳлантиради ва иложсиз нарсалар енгил амалга ошади. Бунинг учун сизга бор йўғи зиғирдеккина тушунча ва ёрдам бўлса кифоя, бу ёрдамни эса сизга М.С.Норбеков марказининг мутахассислари “Бахтли оила” курсларида бажонидил беришади. “Бахтли оила” курсларининг машғулотларида сиз ўзингизни кўплаб саволларингизга жавоб оласиз ва бахтли оилага олиб борувчи ўз йўлингизни топиб оласиз.

0 изохлар



Изох қолдириш


Copyright © Norbekov.uz 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт яратувчиси Usayt